"Сурхон" ўйин вақтини чўзмаганлиги ва Суперлигани марказлаштириш ҳақида – Равшан Ҳайдаров иштирокидаги матбуот анжумани
Coca Cola Суперлига 9-тури доирасида бўлиб ўтган “Андижон” ҳамда “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Сурхон” жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирок этди. Бу ҳақда "Андижон" матбуот хизмати хабар бермоқда.
- "Ўйиннинг аҳамияти жуда юқори эди. Жадвалда ёнма-ён турган жамоалар учрашди. Муҳими, ғалаба қозонишимиз керак эди. Шу сабабли, ғалабага мос ўйин ўтказишга қарор қилган эдик. Йигитларимиз кўрсатмаларимизни тўғри бажаришди.
- “Сурхон” сўнгги дақиқаларда ўйин вақтини чўзгандек туюлди...
- Буни ўйин чўзиш демаган бўлардим. Мен дарвозабондан доим тўпни эгаллаб олиб, шерикларини излашлариши сўрайман. Чунки, тўпни тепиб юборавергандан фойда нима? Шу сабабли, у шундай қилди.
- Чемпионатни марказлаштириш ҳақида қандай фикрдасиз?
- Тақвим борасида Термизда иккинчи ўйин ўтказишимиз керак эди. Уй ўйинларини ўз майдонимизда ўтказиш ниятида эдик. Лекин, пандемия кучайиб бораётгани учун буни имконияти йўққа ўхшайди.
Фикрлар