"Сурхон" собиқ мураббийини қайтарадими?

Coca-Cola Суперлигада 12-ўринни банд этиб элитада аранг жон сақлаб қолган Термизнинг “Сурхон” клуби учун мавсум жуда қийин кечганини яхши биламиз.

Шу билан бирга мураббийлар алмашинувига ҳам гувоҳ бўлдик. Йил давомида клубни Баҳром Ҳайдаров, Равшан Ҳайдаров, Владимир Андреев каби мураббийлар бошқардилар.

Янги мавсумда “Сурхон”га ким бош мураббийлик қилади? Олган маълумотимизга қараганда, жамоанинг собиқ устози Баҳром Ҳайдаров яна “Сурхон”га қайтиши кутилмоқда.

Ёдингизда бўлса, у жорий мавсум бошида ҳам клубда маълум вақт ишлаб кетганди. Энди эса яна бир бор унинг номзоди илгари сурилмоқда. Яқин орада вазиятга ойдинлик киритилса ажаб эмас. Демак, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Asilbek shukurovich
16/12/2020 21:52
Эски хаммом эски тос
&
Asilbek shukurovich
16/12/2020 21:52
Эски хаммом эски тос