"Сурхон" таркибига Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисини қўшиб олмоқчи

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳамда "Odil Ahmedov FA" аъзоси Муҳаммадали Мусахонов фаолиятини Суперлига клубида давом эттиришга яқин.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, чап қанот ҳимоячиси ҳисобланган Мусахоновга "Сурхон" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Термизликлар ёш футболчини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган.

Маълумот учун, Муҳаммадали 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 5 та учрашувда майдонга тушиб, жами 406 дақиқа ҳаракат қилди. Ушбу ўйинларда у 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!