"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади

CHERY AUTO

Янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида "Сурхон" жамоаси 4 январь куни Тошкентдаги қароргоҳида йиғилиб, дастлабки машғулотларни бошлайди.

Tecno

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, 14 январь куни жамоа аъзолари Туркияга йўл олади ва у ерда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Йиғин Туркиянинг Белек шаҳрида бўлиб ўтади, унда бир қатор ўртоқлик учрашувлари режалаштирилган.

Йиғин 18 февраль куни якунланади, шундан сўнг жамоа аъзолари Тошкентга қайтиб, мавсум стартига тайёргарликни давом эттиради.

Яқин вақт ичида делегациямиз таркиби, шунингдек, спарринг-рақиблар ҳақида сизларга батафсил маълумот берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!