"Сурхон" уч нафар футболчи билан шартнома тузди
Тошкентдаги йиғинини якунлаган Термизнинг “Сурхон” жамоаси бунгача бир қатор футболчилар билан шартномалар имзолаганди. Клуб матбуот хизматининг хабарига қараганда, яна уч нафар ўйинчи расман “Сурхон” аъзосига айландилар.
Ўтган мавсумни Навоийнинг “Қизилқум” жамоасида ўтказган дарвозабон Акром Хўжаев “Сурхон” клуби билан 1 йиллик шартномага имзо чекди.
Маълумот ўрнида Акром 2017-18 йилги мавсумда ҳам “Сурхон” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
Шунингдек, ўтган мавсумни Қаршининг “Насаф” жамоасида ўтказган сурхондарёлик ярим ҳимоячи Жавоҳир Эсонқулов “Сурхон” билан 2 йиллик шартномага имзо чекди.
Ўтган мавсумни Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасида ўтказган яна бир сурхондарёлик ярим ҳимоячи Темур Маматмуродов ҳам “Сурхон” аъзосига айланди. У 3 йиллик шартномага имзо чекди.
Фикрлар