"Сурхон" учун яхши хабар бор
"Сурхон" футбол клуби устидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига арз қилган 3 нафар футболчидан 2 таси ўз аризаларини қайтариб олди. Бу ҳақда ташкилот бош директори Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграм каналида маълум қилди.
"Сурхон" футбол клубидан ЎзПФЛ рўйхатидан ўтмаган шартномалар эвазига пул талаб қилаётган уч шахсдан иккинчиси ҳам ўз аризасини қайтариб олди. Уч кун аввал улардан биринчиси шундай қарорга келганди.
Бизда учинчи шахс қолди. Биз унинг ҳам тўғри қарор қабул қилишидан умидвормиз", - дейилади хабарда.
Фикрлар