"Сурхон" йииғинига Пиримов, Ҳамроев ва Ёқубов келиб қўшилди

  • 10 Jan 22:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Сурхон" жамоаси Тошкентда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугунги машғулотларда бир қатор янги футболчилар келиб қўшилди.

Tecno

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича. утган мавсумни "Бухоро" жамоаси таркибида ўтказган Зоҳир Пиримов термизликлар машғулотларига келиб қўшилган. Бундан ташқари, ўтган мавсумни "Қўқон-1912" жамоаси таркибида ўтказган, ёш ва тажрибали ҳимоячи, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Жасур Ёқубов ҳам "Сурхон" жамоаси машғулотларида иштирок этмоқда.

Шунингдек, ўтган мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси таркибида ўтказган тажрибали дарвозабон Дилшод Ҳамроев ҳам "Сурхон" машғулотларида қатнашмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!