"Сурхон" ёш футболчи билан шартнома имзолади

CHERY AUTO

"Сурхон" жамоаси Суперлиганинг янги мавсуми олдидан таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. Клуб бугун навбатдаги янги футболчи билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

Tecno

Клуб матбуот хизмати хабар беришича, жамоа сафига 19 ёшли иқтидорли ҳимоячи Беҳруз Жуматов қўшилди. У асосан марказий ҳимоячи позициясида ҳаракат қилади, шунингдек, ҳимоя қанотларида ҳам ўйнай олади. Футболчи Одил Аҳмедов академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У аввал "Олимпик" жамоасида тўп сурган, ўтган мавсумни эса Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубида ўтказган.

Қайд этилишича, Беҳруз Жуматов ўз ёшидаги энг истиқболли ҳимоячилардан бири саналади. У Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида 20 та учрашувда иштирок этган ва шундан сўнг Европа клублари эътиборини тортган.

Маълумот учун, футболчи билан шартнома 1 йил муддатга имзоланди.

Беҳруз Жуматов
Туғилган санаси: 13.02.2006
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Амплуаси: Марказий ҳимоячи

Фаолияти давомида ўйнаган клублари:
2023–2024 — "Олимпия"
2024 — "Олимпик"
2025 — "Сўғдиёна"

"Сурхон" клуби номидан Беҳруз Жуматовни жамоага қўшилгани билан самимий табриклаймиз ҳамда унга термизликлар сафида омад, ёрқин ўйинлар ва муваффақиятли фаолият тилаймиз", — дейилади клуб хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!