"Сурхон"дан йирик ҳисобдаги ғалаба, таркибга эса "Насаф" футболчиси қўшилди
Тошкентда тайёргарлик кўраётган “Сурхон” таркибига яна бир янги ўйинчи қўшилди. Ўтган йили “Насаф” шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи Жавоҳир Эсонқулов “Сурхон”дан тушган таклифни қабул қилиб, жамоа машғулотларига қўшилди.
“Сурхон” клуби бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоасига қарши назорат учрашувида иштирок этди ва унда термизликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Сурхон" жамоасининг бошланғич таркиби: Азамат Аҳмедов, Алишер Салимов, Жасур Ёқубов, Хусниддин Ғофуров, Беҳруз Шайдулов, Асрор Ғофуров, Элдор Бойматов, Зоҳир Пиримов, Жавоҳир Эсонқулов, Ислом Тошпўлатов, Жасур Холтўраев.
Захирада: Акром Ходжаев, Даврон Мерганов, Иброҳим Йўлдошев, Камолиддин Ашуров, Низомжон Норов, Нуриддин Ҳасанов, Муҳаммадали Номозов, Нурмуҳаммад Номозов, Мурод Бобожонов, Жаҳонгир Ахмадов, Ўрал Чориев, Шахзод Тоиров, Тимур Маматмуродов.
Холтўраев, Бойматов ҳамда Бобожонов томонидан киритилган голлар “Сурхон”га йирик ҳисобдаги ғалабани келтирди.
Фикрлар