"Сурхон"нинг май ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Термизнинг “Сурхон” клуби май ойидаги энг яхши футболчиси номини аниқлади. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Жамоанинг телеграмдаги расмий каналида шундай ёзилади:

"Телеграм каналимизда сўровнома бўлиб ўтди. “Surxon MWP Аwаrd" овоз бериш жараёни 3 кун мобайнида давом эттирилди ва сизлар, “Сурхон”нинг ашаддий мухлислари, май ойида энг яхши футболчисини аниқлаб олдингиз.

Ҳужумчимиз Мурод Бобожонов май ойида энг яхши, деб тан олинди. Бобожонов 43% овоз олди. Кейинги ўринларда: Зоир Жўрабоев (21%), Иқбол Маликжонов (19%) ҳамда Луис Мигель Кезада (17%)”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ffssdgg Vtrdfg
03/06/2022 23:36
Овоз олгани билан эмас жамоа галабалари билан кутарилади юкори савияга 12тур 9ачко бу дегани 1турда 1ачкодан хам тугри келмайди уйнаш керак галаба керак.