Сусо Ла Лига клубига ўтишга яқин турибди
"Севилья" "Милан"нинг 26 ёшлик ярим ҳимоячиси Сусони қўлга киритишга жиддий бел боғлаган, дея хабар бермоқда италиялик журналист Пьетро Маццара.
Унинг хабарига кўра, клублар ўртасида музокара якуний босқичда ва томонлар яқин вақтлар ичида ушбу масала бўйича бир тўҳтамга келиши кутилмоқда.
Жорий мавсумда Сусо А Серияда "россонерилар" либосида 16 та ўйинда майдонга тушган ва 1 гол ва 2 голлик узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар