Сув полоси. Ўзбекистон Россияга 1:37 ҳисобида мағлуб бўлди

Сув полоси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Чехияда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Кеча россиялик тенгдошларига қарши баҳсда вакилларимиз 1:37 ҳисобида мағлуб бўлди. Бугун спортчиларимиз Аргентинадан ташриф буюрган рақибларига қарши баҳс олиб боради.

Қуйида дастлабки турнинг қолган натижалари билан танишинг:

Сербия - Чехия 28:0;

АҚШ - Словакия 12:7;

Хорватия - Аргентина 20:7;

Шимолий Африка - Черногория 5:16;

Германия - Миср 14:4.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!