Сув полосида жаҳон чемпиони аниқланди
Хабар берганимиздек, айни кунларда Жанубий Кореянинг Квангжу шаҳрида сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган беллашувлар доирасида эркаклар ўртасида сув полоси бўйича барча совриндорлар аниқланди.
Финалда Италия ва Испания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Рақибидан ҳар томонлама чиройли ва аниқ ўйин намойиш этган Италия терма жамоаси якунда 10:5 ҳисобида зафар қучиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Бронза медали учун кечган беллашувда эса хорватлар венгриялик рақибларидан 10:7 ҳисобида устун келишди.
Таъкидлаш жоиз, жаҳон чемпионати финалчилари келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари йўлланмасига ҳам эга бўлмоқда.
Фикрлар