Сузиш. Илья Сибирцев ҳам Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олди
Канаданинг Ванкувер шаҳрида сузиш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илья Сибирцев 800 метрга эркин усулда сузиш баҳсида олтин медални қўлга киритиш баробарида Париж-2024 нормативини ҳам бажаришга муваффақ бўлди.
Сибирцев финал дастурида 7:50.05 вақт ичида маррага етиб келган. Мазкур дастурда норматив 7:51.65 ни ташкил этади. Яна бир аҳамиятли томони, ушбу натижа Ильяга Олимпия дастурларидаги яна бир масофада иштирок этиш имкониятини тақдим қилади. Терма жамоамиз аъзоси ушбу натижаси орқали 2 та йўлланмага сазовор бўлмоқда.
Маълумот учун, Илья Сибирцев 2001 йил Россия федерациясида туғилган. У жорий йил бошида спорт фуқаролигини ўзгартирди ва шундан буён Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Фикрлар