Светлана Кузнецова Париж билан хайрлашди
Ads

Россиялик теннисчи Светлана Кузнецова "Ролан Гаррос" турнирининг биринчи даврасидаги тўсиқдан муваффақиятли ўта олмади.

Светлана "Катта дубулға" туркумига кирувчи мазкур мусобақанинг илк босқичида испаниялик Гарбин Мугурусага қарши кортга чиқди ва 6:7, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энди Мугуруса турнирнинг иккинчи даврасида франциялик Фиона Феррога қарши кортга чиқади. Ферро биринчи даврада германияли Карина Виттхёфтни 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Sports.uz