Светлана Осипова Японияда ярим финалига чиқди

Японияда бошланган таэквондо WT бўйича Гран-при мусобақасининг илк кунида ҳамюртимиз Светлана Осипова ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Светлана чемпионатнинг дастлабки босқичида сербиялик Ана Тепавацни, иккинчи даврада мексикалик Брисеида Акостани, чорак финалда сербиялик Милица Мандични мағлуб этди.

Шу тариқа ярим финалга йўл олган Светлана Осиповага финал йўлланмасин учун ўтадиган жангда 2016 йил Рио Де Жанейрода ўтган Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган хитойлик Зенг Шуйин билан рақобатлашади.