Sydney International: Жон Миллман иккинчи даврада ўйнайди

Австралиялик Жон Миллман Сиднейда ўтаётган турнирнинг иккинчи давраси учун ўтган баҳсда америкалик Фрэнсис Тиафо билан рақобатлашди.

Ўз мамлакатида ўтаётган мазкур мусобақада Жон рақибини 4:6, 7:6, 7:5 ҳисобида таслим қилди ва навбатдаги босқичга йўл олди.

Энди Миллман чорак финалга чиқиш учун венгриялик Мартон Фучович, ёки австралиялик Жеймс Даквортга қарши кортга чиқади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)