Табатадзе ОКМКга қарши ўйин ҳақида фикр билдирди
Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – ОКМК жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг грузиялик 32 ёшли тажрибали ҳужумчиси, ўтган турда “Динамо” (3:1)га қарши кечган баҳсда “дубль” муаллифи бўлган Тома Табатадзе бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Олмалиқликларга қарши кечадиган ўйиннинг кескин курашлар остида ўтиши эҳтимоли юқори.Боиси, ҳар икки жамоани Ўзбекистоннинг таниқли мутахассислари бошқаришади.Бундан ташқари, ушбу клублар жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган. Бундай савиядаги беллашувлар эса доимо шиддатли ва томошабоп кечган.
Жорий мавсумнинг илк баҳсида ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилгандик. Бўлажак ўйинда ҳам зафар қучиб, ғалабали одимимизни давом эттирамиз, деган умиддаман.
Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, зафаримизни биргаликда нишонлашларини сўраб қоламан.
Биз эса уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз.
Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати
Фикрлар