Таэквондо. Бугун Рашитов, Пўлатов ва Қаюмова даянга чиқади

Бугун Италия пойтахти Рим шаҳрида Бутунжаҳон таэквондо Гран при мусобақаси старт олади.

-68кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони, мусобақада 2-рақам остида сараланган Улуғбек Рашитов илк босқичда 31-рақамда сараланган ивуарлик Аарон Кобенан билан тўқнаш келади. Ушбу баҳс ғолиби Хо Жун Жин (Жанубий Корея) - Ферҳат Жан Кавурат (Туркия) жанги ғолиби билан учрашади.

Шу вазнда яна бир ҳамюртимиз Нияз Пўлатов ҳам иштирок этади. У дастлабки босқичда франциялик Дилан Челламотога қарши жанг қилади. Бу баҳс ғолиби нимчорак финалда Хавьер Перес Поло (Испания) - Файсал Саиди (Марокаш) жангида зафар қучган таэквондочига тўқнаш келади.

-57кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Чарос Қаюмова илк босқичда венглиялик Лука Патакфалвига қарши жанг қилади. Ушбу баҳсда ғолиб чиққан спортчи кейинги босқичда Зелиха Агрис (Туркия) - Нада Лаараж (Марокаш) жанги ғолибасига қарши тўқнаш келади. 

Таэквондо федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!