Таэквондо. Жаҳон чемпионатида яна иккита медаль нақд қилинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Болгария пойтахти София шаҳрида таэквондо бўйича кадетлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Қувонарлиси, навбатдаги кунда вакилларимиз яна медаллар жамғаришда давом этди. Ярим финалгача етиб борган қизларимиз Мубина Бобосаидова (-44 кг) ҳамда Оминахон Камалова (-55 кг) бронза медалига эга чиқди. Шу тариқа, жамоамиз ҳисобидаги медаллар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 8 та бронзани ташкил этмоқда.

Мусобақа бугун якунига етади. Воқеалар ривожини сайтимиз орқали кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!