
Таэквондо миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Уси шаҳрига жўнаб кетди
Маълумки, 24-31 октябрь кунлари Хитойнинг Уси шахрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон cжемпионати ўтказилади.
Мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Уси шаҳрига жўнаб кетди. Таркибимиз қуйидагича:
Эркаклар:
Жаҳонгир Худойбердиев (54 кг)
Омонжон Отажонов (58 кг)
Назарали Назаров (63 кг)
Диёрбек Тўхлибоев (68 кг)
Нажмиддин Қосимхожиев (74 кг)
Жасур Жайсунов (80 кг)
Шуҳрат Салаев (87 кг)
Марат Мавлонов (+87 кг).
Аёллар:
Мадина Шониёзова (46 кг)
Лайло Хасанова (49 кг)
Лайло Зайниддинова (53 кг)
Мадина Мирабзалова (57 кг)
Севинч Ҳайитова (62 кг)
Озода Собиржонова (67 кг)
Светлана Осипова (+73 кг).
Мураббийлар: Павел Хан, Станислав Хан, Максим Рафалович, Зайнобиддин Назаралиев, Жасур Бойқўзиев.
Шифокор: Алексей Чернёв.
Массажчилар: Дилшод Юсупов, Феруза Раҳимжонова.
Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.
Комментарии