Таэквондо WT. Бугун Светлана Осипова ҳамда Беҳрузбек Исаев жаҳон чемпионатида иштирок этади

Бугун Боку шаҳрида таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда аёллар ўртасида энг оғир вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони Светлана Осипова ҳамда ёш спортчиларимиздан Беҳрузбек Исаев (-63 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Ҳамюртларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-63 кг: Беҳрузбек Исаев – Фарес Боужемаи (Тунис)
+73 кг: Светлана Осипова – Алессандра Илич (Италия)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!