Таэквондо WT. Дилмурод Маъруфжонов жаҳон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлди!
Корея Републикасининг Чунчеон шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига эга чиқди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, -45 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз Дилмурод Маъруфжонов олтин медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимиз муросасиз кечган финал баҳсида мексикалик Хуан Родригесни 2:0 (18:15, 14:6) ҳисобида мағлубиятга учратишга эришди.
Фикрлар