Таэквондо WT. Кетма-кет иккинчи марта финалга чиққан Осипова бу сафар кумуш билан чекланди

Таэквондочимиз Светлана Осипова Бокуда ўтаётган жаҳон чемпионатида +73 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз муросасиз кечган ҳал қилувчи беллашувда туркиялик Нафия Кушга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Таъкидлаш жоиз, шу пайтгача ўзбек спортида ҳеч бир таеквондочи қизимиз кетма-кет икки бор жаҳон чемпионатларининг финалига йўл олмаган эди. Ушбу натижа орқали Осипова жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадасидаси рейтингидаги ўрнини янада мустаҳкамлаб олмоқда.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!