Таеквондо WТ: Назарали Назаров ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Хабарингиз бор, айни кунларда Болгариянинг София шаҳрида таеквондо WТ бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Мусобақанинг учинчи кунида -63 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Назарали Назаров совриндор бўлди. Финалга қадар барча рақибларини таслим қилган Назаровга ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой берди ва кумуш медални қўлга киритди.
Бунгача Гулшаной Исмоилова бронза, Маржона Худойқулова кумуш медалига эга чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 7-августга қадар давом этади.
Фикрлар