Асосий мазмунга ўтиш

Олимпизм

Таэквондо WT. Улуғбек Рашитов йилни кумуш медаль билан якунлади

У Париж Олимпиадасига 60 очкога эга бўлди.

Саудия Арабистонида таэквондо WТ бўйича йилнинг якуний Гран-при мусобақаси ўз якунига етди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, унда иштирок этган Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов -68 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди.

Ҳамюртимиз финалда иорданиялик Заид Каримга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Рашитов ушбу натижа эвазига ўз ҳисобига Париж-2024 Олимпиадаси учун 60 очкони қўшиб қўймоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ