Таэквондочилар йўлга тушди
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида таэквондонинг ВТ йўналиши бўйича “Almaty open - 2023” чемпионати ўтказилади.
Ушбу мусобақада дунёнинг турли мамлакатиларидан келган спортчилар болалар ва катталар ўртасида ўтказиладиган беллашувларда ғолиблик учун куч синашади.
Турнирда юртимиз шарафини “Торнадо” клубида таэквондо сирларини ўрганаётган жами 11 нафар спортчи ҳимоя қилади.
Уларни мусобақага Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Фахриддин Умаров, ёш бўлишига қарамай, мураббийлик ишида катта тажриба тўплаган Аҳрор Асроров ва қизлар мураббийи Ирода Усарова тайёрлаган.
- Шогирдларимиз бўлажак мусобақага пухта ҳозирлик кўрди. Йўлга чиқиш олдидан кучайтирилган машғулотлар ўтказилди.
Хориждаги ҳар қандай турнир спортчиларнинг маҳоратини оширишга, халқаро тажрибасини шакллантиришга ихзмат қилади. Шунингдек, бу каби турнирлар ёшлар учун ўзига хос рағбат ва ўз салоҳиятини кўрсатиш учун катта имкониятдир.
Энг муҳими эса, юртдан ташқаридаги мусобақалар спортчиларга катта масъулият юклайди. Бундан беллашувларда майдонга чиққан ўғил-қизларда ватани билан фахрланиш туйғулари мукстаҳкамланади, - деди тажрибали мураббийлардан Аҳрор Асроров.
“Almaty open - 2023” чемпионати 13-14 май куни ўтказилади.
Бўлажак беллашувларда ҳамюртларимизга зафар ва муваффақиятлар тилаймиз.
Фикрлар