Таэквондочиларимиз Москвадаги турнирда иштирок этишмоқда

Россия Федереацияси пойтахти Москва шаҳрида «Russian Open» G-1 халқаро мусобақаси ўтказилмоқда. Унда ўзбекистонлик таэквондочилар ҳам иштирок этишмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ хабар тарқатмоқда.

Беллашувларда терма жамоамиз қуйидаги таркибда қатнашмоқда:

-55кг: Фаридун Шодибоев
-52кг: Умида Ҳасанова
-78кг: Абдулазиз Маҳмудов
-63кг: Абдулазиз Ҳамидуллаев
-63кг: Абдуллажон Шомуродов
+78кг: Иброҳим Турғунов

Катталар ўртасидаги баҳсларда эса Иброҳим Аҳмадов, Абдулазиз Ғаниев ва Диёрбек Мўйдинов юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Ҳозирча -63 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчиларимиз Абдуллажон Шомуродов ва Абдулазиз Ҳамидуллаевлар бронза медалларига сазовор бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!