Таэквондочиларимиз Туркиядан қайтиб келишди

CHERY AUTO

10-14 кунлари Туркияда таэквондо бўйича G1 тоифасига кирувчи анъанавий "Turkish Open" халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. 

Tecno

Ушбу нуфузли турнирда иштирок этган терма жамоамиз аъзолари бироз аввал пойтахтимизга қайтиб келишди. 10 нафар спортчи билан қатнашган вакилларимиз 2 та олтин, 1тадан кумуш ва бронза медалларини жамғаришга муваффақ бўлишди. 

Йигитларимиздан Дмитрий Шокин, қизларимиздан Нигора Турсунқулова барча рақибларини мағлубиятга учратган бўлсалар, финалша йўл олиб, жароҳати сабаб ҳал қилувчи баҳсда иштирок эта олмаган Никита Рафалович кумуш медалга сазовор бўлган. Шунингдек, Динорахон Мамдибрагимова терма жамоамизга бронза медалини тақдим қилди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию