Такефусо Кубо ЕЛда ҳафта футболчиси бўлиш учун номзод

УEФА Европа лигасининг ҳафта футболчиси бўлиш учун 4 та номзод номини эълон қилди.

"Лех" дарвозасига 3 та гол урган "Бенфика" форварди Дарвин Нуньес, "Спарта"га қарши баҳсда хет-трик қайд этган "Лилль" ярим ҳимоячиси Юсуф Язиджи, "Заря"га қарши ўйинда битта гол ва 2 та ассистент муаллифи бўлган "Лестер" ҳужумчиси Келечи Ихеаначо ва "Сивасспор" дарвозасини бир бор ишғол этиб, яна 2 голли узатмани амалга оширган "Вильярреал" аъзоси Такефусо Кубо совринга даъвогарлик  қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!