Талабаларимизнинг Бутунжаҳон Универсиадасидаги иштироки давом этмоқда

Бугун Италиянинг Неаполь шаҳрида ўтказилаётган талабалар ўртасидаги Бутунжаҳон Универсиада ўйинларининг еттинчи кун беллашувларига старт берилади. Ушбу кун доирасида терма жамоамиз вакиллари таэквондо, енгил атлетика, теннис ва камондан отиш спорт турлари бўйича баҳс олиб бориши белгилаб қўйилган, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси. Бугун баҳсларга киришадиган ҳамюртларимиз рўйхати қуйидагича:

Таэквондо:
-58 кг: Суҳроб Бобобеков – Юсри Исмоил (Саудия Арабистони)
-67 кг: Нигора Турсунқулова – Вафсе Эл Атри (Марокаш)

Енгил атлетика:
Санобар Эркинова – найза улоқтириш

Теннис:
Ҳумоюн Султонов – Жэймс Кикан (АҚШ)
Файзиев / Султонов – Ценг / Ву (Хитой Таипейи)
Умарова / Файзиев – Ли / Ву (Хитой Таипейи)

Камондан отиш:
Юнус Сармамбетов
Жавлонбек Абдубакиров
Гулнозахон Махаммаджонова
Гулмира Ўринбоева

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!