Тамом! "Реал" раҳбарияти Азар масаласини ҳал қилди

"Реал" тез орада бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азардан қутилмоқчи. Бу ҳақда El Chiringuito TV хабар бермоқда.

"Челси"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинида мағлуб бўлгандан кейин юлдуз футболчининг хатти-ҳаракатларидан “Қироллик клуби” раҳбариятининг ҳафсаласи пир бўлган. Гап шундаки, мағлубиятга қарамай, Азар жуда яхши кайфиятда эди, у "аристократлар" футболчилари Эдуард Менди ва Курт Зумани қучоқлаб, улар билан бирга табассум қилиб турди.

Хабар қилинишича, айнан мана шу ҳолатдан сўнг, “Реал” раҳбариятининг тоқати тоқ бўлган ва улар 30 ёшли бельгиялик футболчини трансферга қўйишга қарор қилган.

 Азар 2012-2019 йилларда “Челси” шарафини ҳимоя қилган. “Реал” уни 2019 йилнинг ёзида 100 млн еврога сотиб олган.

Эден Азар жорий мавсум мадридликлар сафида 17 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Бахрам Наврузов
07/05/2021 09:02
100 млн. Реални томи кетганми 100 млн.га бундан 4 5 тасини сотиб олардику.