Таниқли футболчини йиғлатишди
Англиялик таниқли футболчи Андрос Таунсенд янги мавсумда жамоасиз қолиб кетди. 32 ёшли ҳужумкор футболчи жароҳати туфайли ўтган мавсумда майдонга туша олмаган эди.
Ёзда “Эвертон” билан шартномаси якунланган Таусенд “Бёрнли” таркибига қўшилиш учун мавсумолди йиғинларида ва назорат учрашувлари қатнашди. Бироқ жамоа раҳбарияти унга шартнома таклиф қилмади.
Андрос Таусенд бу ҳақда маълумот берар экан, аламидан кўзга ёш олди.
- Мен бир ой давомида шартнома имзоланишини кутдим ва охир-оқибат бундай бўлиб чиқмади. Одамлар менга ёлғон умидларни берган экан. Агар шартнома берилмаслигини билганимда шунга яраша тайёргарлик қилган бўлардим.
Кейин агентлардан бири Саудия Арабистонининг учинчи дивизионидаги клуб президенти менга жиддий қизиқаётганини айтди. Менда яна футбол ўйнашга умид уйғонди.
Саудия Арабистонида трансфер ойнаси ёпилишига бир кун қолганида мен унга қўнғироқ қилдим. Агент учрашув ташкил қилишини айтди. Кейин маълум бўлишича, бундай таклиф бўлмаган экан, - деди Таусенд.
Андрос Таунсенд ўз даврида “Тоттенхэм”, “Ньюкасл”, “Кристал Пэлас”, КПР, “Лидс”, “Уотфорд”, “Ипсвич”, “Бирмингем” ва “Эвертон” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Англия терма жамоаси сафида 13 маротаба майдонга тушган.
Фикрлар