Таниқли ҳакам ўз фаолиятини якунлади

Ўзбекистон Cоcа-Cола Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Металлург" учрашуви бош ҳаками Виктор Серазитдинов ўзининг ҳакамликдаги сўнгги ўйинини ўтказди.

В.Серазитдинов 22 йиллик фаолияти давомида 10 йилдан ортиқ аввалига ФИФА рефери ассистенти, сўнгра ФИФА ҳаками сифатида фаолият олиб бориб, кўплаб маҳаллий ва халқаро ўйинларда ишлади. Жумладан, Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари, Осиё кубоги саралаш ва финал босқичи, Осиё чемпионлар лигаси ва бошқа турли мусобақаларда муваффаққиятли фаолият олиб борди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази номидан Виктор Серазитдиновга футболга бўлган меҳри ва профессионал фаолияти учун чексиз миннатдорчилик изҳор этамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!