Таниқли мураббий машҳур клубдан кетди
Жаҳон футболида ўз услубига эга бўлган италиялик мутахассис Роберто де Дзерби ўзи ишлаб келаётган Франциянинг “Марсель” клуби ҳамкорликни муддатидан олдин тўхтатишга қарор қилди.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, томонлар сўнгги 48 соат давомида ўтказилган бир қатор муҳокамалар ва ички маслаҳатлашувлардан сўнг ўзаро ҳамкорликни тўхтатиш бўйича келишувга келган.
Таъкидланишича, мураббий, клуб раҳбарияти ва футболчилар ўртасида ҳеч қандай можаро ёки келишмовчиликлар бўлмаган.
Манбага кўра, ҳамколикни тўхтатиш ташаббуси айнан Роберто де Дзербининг ўзидан чиққан. У бу қарорни клубнинг кейинги ривожланиши учун энг мақбул қадам деб ҳисоблаган. “Марсель” раҳбарияти мутахассиснинг далилларига қўшилиб, мавсумнинг ҳозирги босқичида ҳамкорликни тўхтатиш қарорини қўллаб-қувватлаган.
Роберто де Зерби қўл остида марселликлар ички чемпионатда “Пар СенЖермен” ва “Ланс”га етарлича рақобат кўрсата олмай қолди. Бундан ташқари жамоа Европа Чемпионлар лигасини кутилганидан анча олдин тарк этди.
Фикрлар