Таниқли портал топ-5 лигалар йил жамоасини тузди. Рамзий таркибга бирорта ҳам ПСЖ футболчиси киритилмади
Таниқли Sofascore статистик портали 2025 йил жамоасини Европанинг топ-5 чемпионатлари рўйхатига киритди.
Йилнинг рамзий терма жамоасига ўз позицияларида топ-лигаларда энг юқори балл тўплаган 11 нафар футболчи киритилди. Портал таркиби учун 3-2-4-1 схемасини танлади.
Таркиб қуйидагича кўринишга эга:
Дарвозабон: Жоан Гарсия ("Эспаньол" ва "Барселона");
Ҳимоячилар: Нико Шлоттербек ("Боруссия" Д), Виржил ван Дейк ("Ливерпуль") ва Вальдемар Антон ("Боруссия" Д);
Ярим ҳимоячилар: Йозуа Киммих ("Бавария"), Педри ("Барселона"), Бруну Фернандеш ("Манчестер Юнайтед"), Майкл Олисе ("Бавария"), Рафинья ("Барселона") ва Ламин Ямал ("Барселона").
Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе ("Реал").
Эслатиб ўтамиз, Франциянинг ПСЖ клуби 6та совринни қўлга киритган бўлса-да, йил жамоасига бирорта ҳам футболчи киритилмади.



Фикрлар