Танишинг: Биатлоннинг янги қироли Йоханнес Бьё

Биатлон бўйича 2018/19 мавсум ҳам ўз поёнига етди. Ортда қолган қизиқарли пойгалар бизга янги номларни тақдим қилди. 

Хусусан, эркаклар ўртасидаги баҳсларда норвегиялик Йоханнес Бё франциялик Мартен Фуркаднинг 7 йиллик ҳукмронлигига барҳам бериб, бош совринни қўлга киритди. Таъкидлаш жоиз, Фуркаддан аввал Йоханнеснинг акаси Тарьей Бё 2010/11 йилги мавсумни умумий ҳисобда пешқадам сифатида тугатган эди. 

Бё жорий мавсумда 1290 очко жамғаришга эришди. Таққослаш учун, унинг энг яқин таъқибчиси россиялик Александр Логинов ҳисобида 879 очко мавжуд. Кучли учликни якунлаб берган франциялик Симон Дестье ҳисобида 859 очко бор. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!