Танланг! Диоманде учун 100 миллион евродан ошиқ пул тўлайсиз ёки айтганимизни қиласиз
Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби 19 ёшли қанот ҳужумчиси Ян Диомандени ҳамкорликка кўндириб, шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олгани хабар қилинган эди.
Энди Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби иқтидорли ўйинчи трансфери бўйича унга эгалик қилувчи “РБ Лейпциг” клуби раҳбарияти билан музокараларни давом эттирмоқда.
Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, Германия клуби футболчи учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ талаб қилмоқда. Шу билан бирга, яна бир вариант ҳам мавжуд: “РБ Лейпциг” камроқ суммага рози бўлиши мумкин, аммо бунинг учун Диоманде келаси мавсумни ижара асосида яна Бундеслига жамоасида ўтказиши шарт. Айтилишича, ПСЖ эса футболчини имкони борича тезроқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.
2025/26 мавсумда Диоманде барча мусобақаларда 36 та ўйинда 13 та гол ва 10 та голли узатма билан жами 23 та самарали ҳаракат қайд этди.

Фикрлар