Танташев бошчилигидаги ҳакамларимиз Саудия Арабистони чемпионатида "Ал-Ҳилол" иштирокидаги ўйинни бошқаришади

  • 10 декабря, 2021, 15:22
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистонлик ҳакамларга бошқа мамлакатлардан таклифлар тушишига олдин ҳам гувоҳ бўлгандик. Яъни, айрим ҳакамларимиз Осиёдаги бошқа миллий чемпионатларда ҳам ўз вазифаларини бажаришган. ЎФА матбуот хизмати яна бир бор ўзбек ҳакамларининг четга таклиф қилингани ҳақида ёзди.

Tecno

“Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги турида ўзбекистонлик ҳакамлар ишлайдиган бўлди. Хусусан, “Ал-Ҳилол” – “Ал-Фейха” учрашувида Ильгиз Танташев бош ҳакам вазифасини бажаради, унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради. Аҳрол Рисқуллаев эса VAR ҳаками сифатида ишлайди.

Шунингдек, “Ал-Таи” – “Ал-Насср” учрашувида VAR ҳаками сифатида Аскер Нажафалиев фаолият олиб боради”, - дейилади матбуот хизматининг хабарида.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинлар бугун бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Ibratjon Hikmatjon
10/12/2021 15:26
Sharmanda bòlarkanda Saudiyadan pora ololmay