Тарихда илк бор камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиада лицензиясини қўлга киритди!

Бангкокдан хушхабар. Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўтаётган Париж-2024 лицензион турнирида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.

Аёллар ўртасида яккалик дастурида баҳс олиб борган Зиёдахон Абдусатторова финалгача етиб бориб, Олимпиада иштирокчисига айланди. Регламентга кўра, яккалик йўналишида ўтаётган ушбу турнирда финалчилар Париж-2024 йўлланмасига эга бўлишади.

Шу тариқа, камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасига сазовор бўлмоқда.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!