Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Тарихдаги энг яхши 5 нафар боксчи ким?

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Энтони Жошуа жавоб берди.

Оғир вазнда IBF, WBA, WBО ва IBO йўналишлари бўйича собиқ чемпион Энтони Жошуа тарихдаги энг кучли 5 нафар боксчини санаб ўтди.

"Жо Луи, Муҳаммад Али, ўзим, Майк Тайсон ва Жеймс Корбет - тарихдаги энг яхши чарм қўлқоп усталари. Бунга ҳеч қандай шубҳа ёки эътироз бўлиши мумкин эмас", - дея Жошуанинг сўзларини келтирди "Mirror".

Эслатиб ўтамиз, Жошуа 2013 йилдан буён профессионал боксда иштирок этмоқда. Унинг рекордида 28 та ғалаба (25 таси нокаут) ва 4 та мағлубият мавжуд.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ