Тарихий натижа қайд этган таэквондочиларимизни шахсан вазирнинг ўзи кутиб олди (ФОТО)

CHERY AUTO

Жорий йилнинг 24-27 июнь кунлари Жанубий Кореянинг Чунчон шаҳрида таэквондо бўйича XXV Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4та олтин, 1та кумуш ва 2та бронза медалига эга чиқишди ва умумжамоа ҳисобида эркаклар ўртасида биринчи ўринни эгаллашди.

Tecno

Бугун спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортда ҳамюртларимизни Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, вазир ўринбосари Шахрулло Махмудов, вазир маслаҳатчиси Авазжон Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, таеквондо федерацияси, спортчиларнинг ота-оналари ҳамда ОАВ ходимлари тантанали кутиб олишди.

Улуғбек Рашитов, Жасурбек Жайсунов, Никита Рафалович ва Шуҳрат Салаев барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлишди. Бунгача мустақил Ўзбекистон тарихида ҳеч қачон Осиё чемпионатида 4та олтин медал қўлга киритилмаган эди!

4M4A9054.jpeg

4M4A9054_4.jpeg

4M4A9054_5.jpeg

4M4A9054_3.jpeg

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!