Тартиб-интизом қўмитаси "Сўғдиёна" - "Пахтакор" ўйинидаги баҳсли қизил карточка борасида қандай қарор чиқарди?

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

АГМК — "Металлург"

Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган АГМК — "Металлург" баҳсида мезбонлар вакили Сардор Раҳмонов рақибининг тўпиғига оёғининг таг қисми билан сакраб зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сардор Раҳмоновга (АГМК) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

"Сўғдиёна" — "Бунёдкор"

Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган яна бир учрашув "Сўғдиёна" — "Бунёдкор" ўйинида меҳмонлар вакили Даврон Эргашев рақиб билан курашда рақиб оёғининг ҳимояланмаган қисмига бутсасининг таг қисми билан сакраб зарба берган. Бош ҳакам ушбу вазиятда Эргашевни майдондан четлаштирган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Даврон Эргашевга ("Бунёдкор") нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

"Қўқон-1912" — "Нефтчи"

Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Нефтчи" учрашувида меҳмонлар футболчиси Аббосжон Ғуломов рақиб тизза қисмига тўпсиз вазиятда оёғининг таг қисми билан сакраб зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Аббосжон Ғуломовга ("Нефтчи") нисбатан 4 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

"Насаф" — "Сурхон"

Ўзбекистон Суперлигасининг қолдирилган 5-тур доирасидаги "Насаф" — "Сурхон" баҳсида меҳмонларнинг ёрдамчи мураббийи Мигел Алварез техник зонада учрашув трансляциясини планшет орқали кузатиб бориб, бош ҳакам қарорларига шу орқали кетма кет эътироз билдиргани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Мигел Алварез Санчезга ("Сурхон") нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

"Сўғдиёна" — "Пахтакор"

Ўзбекистон Суперлигасининг қолдирилган 11-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Пахтакор" учрашувида меҳмонлар футболчиси Одилжон Ҳамробеков рақиб ўйинчисига нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракат қилганлиги учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Одилжон Ҳамробековга ("Пахтакор") нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

"Динамо" — "Насаф"

Ўзбекистон Суперлигасининг қолдирилган 11-тур доирасидаги "Динамо" — "Насаф" баҳсида мезбонларнинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Анатолий Курлаев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Анатолий Курлаевга ("Динамо") нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

 

Манба: ЎФА матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ганишер
11/08/2022 14:58
Одил Хамробеков атайин босиб олмадику, виждонларинг борми сенларни?
Шухрат Хусаинов
11/08/2022 16:43
Нохак хакамга Канака жазо кулланилди?
Шухрат Хусаинов
11/08/2022 16:37
Адолат борми кумита Хамробеков капалакмаску олдидаги чузилиб етганни устидан учиб утгани