"Tata Steel Chess India". Магнус Карлсен 1-ўрин, Нодирбек Абдусатторов эса сўнгги турда у билан дуранг ўйнади

Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess India" турнири бўлиб ўтмоқда. Мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этадиган турнир олтинчи бор ўтказилмоқда. 



Нодирбек Абдусатторов 15 ноябрь куни Магнус Карлсен (2825) га қарши дона сурди. Мазкур баҳс дуранг билан якунланди. 

Шу тариқа, "Tata Steel Chess India" турнирининг рапид қисми якунига етди. Унга кўра, Магнус Карлсен 2 очко фарқ билан 1-ўрин ҳамда 10 минг доллар пул мукофотини олди. Иккинчи ўринни ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа эгаллади. Кучли учликдан эса ақшлик Уесли Со жой олди. 

Ўз навбатида, Нодирбек Абдусатторов 5 очко билан 4-ўринни эгаллади ва 2 минг доллар пул мукофотини қўлга киритди.

Эндиликда, Абдусатторов бугундан бошланадиган блиц турнирнинг йўналишида баҳс олиб боради.

Октябрь ойи сўнгида эълон қилинган ФИДЕ рейтингида Нодирбек Абдусатторов (2777) 6-ўринда бормоқда. У аввалги ойда ҳам шу ўринни банд этган. Бироқ бу сафар унинг рейтинг очколари 6 тага камайган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!