Тайландаги халқаро турнирга борадиган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугундан Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларига киришади

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғилади ва навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти маълум қилмоқда.

Унга кўра бош мураббий ушбу йиғинга жами 23 нафар футболчини жалб қилди. Қуйида ушбу футболчилар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин:

Дарвозабонлар: Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), Раҳимжон Давронов (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Достон Турсунов (“Нефтчи”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Нодир Йўлдошев (“Пахтакор”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Жавоҳир Сиддиқов (“Пахтакор”), Жасурбек Яхшибоев (“Пахтакор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), ”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”),

Ҳужумчилар: Азизбек Аманов (“Локомотив”), Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

Берилган маълумотларга қараганда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 7 декабрга қадар Тошкент темир йўллари муҳандислари институти стадионида машғулот олиб боришади. Йиғин давомида эса битта назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

Сўнгра, 7 декабрь куни Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайланднинг Бурирам шаҳрига йўл олади. У ерда вакилларимиз “М150 Cup-2017” халқаро мусобақасида иштирок этишади. Айтиш лозимки, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари “B” гуруҳида Мяньма ва Вьетнам терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!