
Тайсон Фьюри АПЛ нинг машҳур жамоаси сабаб футбол кўришни ташлади
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри футболга бўлган қизиқиши йўқолганини айтди. Энди у бор эътиборини от пойгаларига қаратмоқчи.
“Ростини айтсам, олдин "Манчестер Юнайтед" ишқибози эдим, бироқ ҳозир уларнинг аҳмоқона ўйинлари сабаб футбол кўришни ташладим. Энди ҳеч бир жамоага мухлислик қилмайман. Мен учун фақат от пойгалари қизиқ”, — деди Фьюри "Racing TV" эфирида.
Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” АПЛ нинг 2024/25 йилги мавсумини 15-ўринда якунлаган. "Қизил иблислар" янги мавсумнинг 1-турида “Арсенал”га (0:1) мағлуб бўлди, 2-турида эса “Фулхем” билан (1:1) дуранг ўйнади.
Фикрлар