Тайсон Фьюри Жо Роганга жавоб қайтарди

Оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри (33-1-1)  UFC шарҳловчиси Жо Роганнинг сўзларига жавоб қайтарди.

"Жо Роган мен ҳақимда гапирди, мен ижтимоий тармоқларга кирмадим ва бу кал, кичкина қўрқоққа жавоб қайтарганим йўқ. У Жон Жонс (27-1-1) билан мени бир хонага қамаб қўйишса, Жонс мени адабими бериб қўйишини айтганини эшитдим. Мен бу фикрга қўшилмайман. Бирон бир эркак билан бирга-бир қолсак, мени юта олмайди. Ўша хонада нима бўлишига қарамай, фақат мен у ердан чиқардим. Бу умуман муаммо эмас",- деди Фьюри.

Маълумот учун, Тайсон Фьюри сўнги жангида Дерек Чисорани мағлуб этганди. Жонс эса охирги жангида Сирил Гандан устун келган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!