Тайсон Фьюри: "Кличкони енганимдан сўнг ўлишни хоҳлагандим"

  • 27.08.2026 00:07
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри фаолиятидаги энг катта ғалабаси ортида ётган қоронғу ҳақиқатни гапириб берди.

"Яшашимнинг асосий сабаби — Кличкони мағлуб этиш эди. Бу мақсадга эришган заҳотим ҳаётимдан маъно йўқолди. Шундан кейин ҳаммаси пастга қараб кетди: узлуксиз, чуқур депрессия бошланди. Жаҳон чемпиони сифатида менда ҳамма нарса бор эди, лекин барибир депрессиядан қутула олмадим. Ҳар куни ўлишни хоҳлардим.

Ҳеч ким менга ёрдам бера олмасди. Бир куни эса шундай бўлди: тиз чўкдим-у, Худога дуо қилдим. Ётоқхона полида ётиб йиғладим. Вазним 180 килограмм эди, деярли уч йилдан бери боксдан узилган эдим. Худога: Мен буни енголмаяпман. Сен менга ёрдам беришиңг керак. Мени боксга қайтар, дедим.

Ўша пайт ўзимни полда абадий ётгандек туйдим, аслида эса ўн дақиқа ҳам ўтмаган экан. Лекин ўрнимдан турганимда, гўё елкамдан бутун дунё юки олинганини ҳис қилдим ва Хотиним Пэрисга: Эртадан машғулотларга қайтаман, деб хурсандчиликдан бақирдим", — дея эслайди Тайсон.

Маълумот учун, Фьюри навбатдаги жангини 21 ноябрь куни Энтони Жошуага қарши ўтказиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!