Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер ўртасидаги 3-жанг санаси ва манзили маълум бўлди

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WВC жаҳон чемпиони ҳисобланган Тайсон Фьюри Деонтей Уайлдерга қарши 3-жангни ўтказади. Top Rank компанияси раҳбари Боб Арумни такидлашича мазкур баҳс 24 июль куни Лас-Вегас шаҳридаги «Allegiant Stadium» ареналарида бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, аслида Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа 14 август куни Саудия Арабистонида ўзаро тўқнаш келиши кутилган эди. Аммо Уайлдер Фьюри билан шартномада белгиланган 3-жангни ўтказиш бўйича судга мурожаат қилиб, ишни ўз фойдасига ҳал этди. Энтони Жошуа эса август ойида WВО йўналишида мажбурий даъвогар ҳисобланган Александр Усикка қарши рингга кўтарилади.

WBО Энтони Жошуага 48 соат муҳлат берди 

Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа жанги бўлиши эҳтимоли камайиб бормоқда. Усик ҳам ишга киришди... 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!