Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа жанги бўлиши эҳтимоли камайиб бормоқда. Усик ҳам ишга киришди...

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлик учун белгиланган Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги жанг тақдири хавф остида бўлиб турибди.

Мазкур тўқнашув 14 август куни Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо cобиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер Тaйсон Фьюри билан олдинги жанги шартномасида кўрсатилган 3-жангни сўраб судга мурожаат қилгач, комиссия Уайлдернинг фойдасига қарор қабул қилди ва 15 сентябрга қадар 3-жангни ўтказиш бўйича буйруқ берди.

Шундан сўнг, Matchroom компанияси вакиллари ҳам Энтони Жошуа учун бошқа вариантлар қидира бошлади. Бу орада WBО йўналишида мажбурий даъвогар ҳисобланган Александр Усик ташкилот, Top Rank, Matchroom, Уайлдернинг менежери ва Фьюрининг ҳуқуқшуносига хат йўллаб, мажбурий даъвогар сифатида Энтони Жошуага қарши жанг буюрилишини талаб қилди.

Ҳаттоки, 21 август ҳамда 28 август Энтони Жошуа ва Александр Усик жанги учун тахминий саналар сифатида белгиланди. Агарда Уайлдер ва Усик уларнинг жанги учун кeлишувга рози бўлмаса, катта эҳтимол билан куз ойларида Тайсон Фьюри Деонтей Уайлдерга, Энтони Жошуа эса Александр Усикка қарши жанг ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!